Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди
1646
Ўзбекистон-Сингапур саммитидан аввал Сингапур Президентининг “Истана” саройида давлатимиз раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти шарафига Сингапурнинг миллий рамзи бўлган орхидея гулининг янги навига ном бериш маросими бўлиб ўтди. Анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев гулнинг ёнига янги турдаги орхидеянинг номи - “Шавкат Мирзиёев орхидеяси” деб ёзилган тахтачани жойлаштирди.
Шундан сўнг Президентлар икки томонлама учрашув ўтказдилар. Ўзбекистон ва Сингапур ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштириш истиқболлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётни демократлаштириш борасидаги ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди.
Сўнг “Истана” қароргоҳида Президентимиз Сингапур Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокара ўтказди.
Делегациялар раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди.
Очиқ ва дўстона муҳитда ўтган учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Ли Сянь Лунни ўзига қулай вақтда мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди.
Бугуннинг ўзида Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетади.