Бугунги кунда табиат ўзгаришларининг бири, яъни, совуқ об-ҳавода халқимиз қийин кунларни бошидан ўтказмоқда
1516
Елга келган синов бағрикенг халқимизни бириктириб, яхши фазилатларидан бири бўлган бирдамлигимизни, инсонпарварлигимизни ва ҳамжихатлигимизни янада орттирди.
Ҳозир кўпчилик савобли иш қиляпди. Бундай қийин шароитда халқимиз бир-бирига ёрдам қўлини чўзиб, қийинчиликни бир енгиб ўтмоқда.
Ҳозирги кунда ҳар бир оилага доимий электр-энергиясини етказиб берилишида носозликлар келиб чиқмаслиги учун муҳтож оилаларнинг электр-энергиясидан қарзлари бўлса Жўқорғи Кенгес томонидан аниқланиб бу масалани енгиллаштириш чоралари кўрилмоқда.
Ҳозир чин маънода бирдамликнинг юқори натижаси кўрсатилмоқда. Очиқкўнгил ва меҳрибон халқимизга шундай қийин даврни тўғри тушунгани учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдиради ва биргаликда барча машаққатни енгиб ўтади деб қаттиқ ишонамиз.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати