Юртимизда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида, барча соҳа вакиллари халқимизнинг зарарсиз бу синовли кунлардан ўтиб кетиши учун фидоийларча меҳнат қилмоқда
1323
Шулар қатори юртимизнинг электр энергияси билан боғлиқ масаласи бугунги куннинг бош вазифасига айланган Тахиатош иссиқлик электр станцияси халқимизни электр энергияси ва табиий газ билан таъминлашдаги аҳамияти ўзгача.
Президентимизнинг ташаббуси билан 2017 йилнинг декабр ойида инвестиция дастури асосида қурилиши бошланган, Тахиатош иссиқлик электр станциясида янгидан 280 Мегаваттлик иккита буғ газ иншоати 2020 йилда қуриб битказилди.
Тахиатош иссиқлик электр станцияси Қорақалпоғистон Республикаси билан Хоразм вилоятини 100 фоиз электр энергияси билан таъминловчи иссиқлик электр станцияси бўлиб, ундаги юқори газ босими билан ишлаш ҳолатини ҳисобга олиб бугунги совуқ об-ҳавода Қорақалпоғистон Республикасига табиий газ босими қўшимча ажратилмоқда ва шунинг ҳисобидан хонадонларда газ босимининг ҳаддан зиёд пастлаб кетишининг олди олинмоқда.
Ҳозирги вақтда Тахиатош иссиқлик электр станциясида ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш бўйича ишлар кучайтирилган режимда олиб борилаётган бўлиб, 24 соат давомида аҳолини электр энергияси билан доимий таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати