Тўрткўл туманида «Меҳир ҳаракати» карвони йўлга чиқди
1296
Юртимизда ўзганинг ёрдамига муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қийин кунида уларга кўмакчи бўлиш мақсадида бошланган «Меҳир ҳаракати» республикамизнинг барча жойларида давом етмоқда.
Халқимизга тан бўлган бағрикенгликнинг ифодаси бўлган ушбу ҳаракат негизида ижтимоий ёрдамга муҳтож, боқувчисидан айрилган ёки ёрдам бериш зарурати бор оилалардан хабар олиниб, совуқ кунларни талофатсиз ўтказиб олишига кўмаклашилмоқда.
«Меҳир ҳаракати» доирасида Тўрткўл туманидаги ёрдамга муҳтож бўлган 510 та оилага «Саховат ва кўмак» фонди ҳисобидан биринчи даражали озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати