Президент қарори билан республикамизнинг энг чекка ҳудудларига ҳам электр энергияси етиб бориши таъминланмоқда
1306
Ҳозирги аномал совуқ ҳаво шароитида халқимиз синовли кунларни бошдан ўтказмоқда. Бундай шароитда барчани бирдек электр энергияси билан узлишларсиз таъминлаш ишлари тизимли давом эттирилаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ПҚ-408 сонли қарорига асос Қўнғирод туманининг «Темир-йўл» МФЙ ва Қорақалпоғистоннинг олис аҳоли пункти ҳисобланадигон «Жаслик» посёлкалари ҳудудларига қуввати 250 кВА бўлган 2 дона янги трансформатор пунтлари ва 40 дан ортиқ темир-бетон устунлари ўрнатилиб бў ерда яшовчи аҳолининг электр энергияга бўлган талабини тўлиқ қондирилишига эришилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати