“Меҳр ҳаракати” доирасида Кегейли туманидаги ёрдамга муҳтож оилалардан хабар олинди
1502
Бугунги синовли кунларда бир-бирига меҳр кўрсатиш, халқимизнинг оғизбирчилигини янада мустаҳкамлаб, юртимизда инсон қадри қиммати катта эканлигининг мисоли сифатида турмушда ўз тасдиғини топмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита бошлиғи, депутат Даутбай Қурбаниязов Кегайли туманида бўлиб, оғир турмуш шароитида яшаётган, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож ва кўп фарзандли оилаларнинг аҳволидан хабар олиб, улар учун кундаликли озиқ-овқат маҳсулотлари, иссиқ кийим-кечаклар ҳамда хўжалик буюмларини тарқатди.
Ёрдамга муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш орқали тумандаги 10 та оилага меҳр ва этибор улашилди. Шуни айтиб ўтиш керакки, “Меҳр ҳаракати” хайр-саҳоват ишлари доирасида оилаларга мамлакатимиз этибори ва ғамхўрлиги кириб бормоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати