Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев бошчилигида Тўрткўл туманида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
2383
Республика прокурори “Уллибоғ” овулида жойлашган халққа суюлтирилган газ баллонларини ҳамда кўмир тарқатиш шаҳобчаси ишлари билан танишиб, кўмир ва газ баллонларини узлуксиз етказиб беришни таъминлашни натижали ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.
Шу билан бирга “Меҳир ҳаракати” доирасида “Саҳоват ва кўмак фонди” ҳамда ҳомийлар ҳисобидан чекка ҳудудлардаги хонадонларга биринчи даражали озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Ҳомийлар тарафидан “Кўкча”, “Пахтаобод”, “Ёнбошқалъа” овулида 48 та ёрдамга муҳтож оилаларга газ плита, иситиш печлари, кийим-кечаклар тарқатилди. Шу билан бирга уй шароитида таълим олаётган ўқувчилар ҳолидан хабар олиниб, уларга ўқув қуроллари, китоблар, ўқув партаси ҳамда доскалар топширилди.
Соғлигида муаммоси бор фуқароларга дори-дармон, шифохонада даволанишини таъминлаш мақсадида ордерлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати