Республика прокурори жойларда ўрганиш ишларини олиб борди
1877
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев бошчилигида тегишли соҳа вакиллари Нукус шаҳридаги газ босими камайган “Анасай” маҳалласига бориб, фуқаролар билан суҳбатлашди ва вазиятни юмшатиш бўйича барча зарур чоралар кўрилиши ҳақида тушунтирилди. Ушбу жойнинг ўзида юзага келган муаммони ҳал қилиш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига кўрсатмалар берилди.
Ўрганиш натижаси билан хонадонлардаги носоз ҳолатдаги иситиш тизими ускуналари таъмирланди.
Бундан ташқари, Беруний туман тиббиёт бирлашмасида амалга оширилаётган қурилиш- таъмирлаш ишлари кўздан кечирилиб, касалхона ҳудудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш ва сифатли олиб борилишини назорат қилиш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати