Деҳқон бозорларда савдо ярмаркалари давом этмоқда
1510
Бугунги кундаги совуқ об-ҳаво ҳолатида фуқароларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи ортиб бормоқда.
Шу муносабат билан Жўқорғи Кенгес Раисининг топшириғи билан халқимизни сифатли, арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун жойларда озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилиб, халқимиз дастурхонига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши йўлга қўйилган.
Савдо ярмаркаларида мева, полиз ва бошқа биринчи даражали керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда фуқароларга сотилмоқда. Шунингдек, тегишли соҳа вакиллари тарафидан бозорларда маҳсулотлар баҳосининг асоссиз кўтарилишининг олдини олиш бўйича мунтазам равишда назорат қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, савдо ярмаркалар иш фаолиятини кўздан кечириш бўйича тегишли соҳа вакиллари тарафидан Мўйноқ, Қораўзак, Беруний, Бўзатов, Шуманай тумани деҳқон бозорларида назорат ишлари олиб борилди.
Республикамизнинг бошқа жойларида ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати