Жўқорғи Кенгес Раиси тадбиркорлар билан учрашди
2083
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган бир қатор тадбиркорлар билан учрашди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов қатнашди.
Ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорлик субектлари учун яратилаётган имкониятлар ҳамда улардан натийжали фойдаланиш, шахсий тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида бўлган ташаббус эгалари учун ажратиладиган имтиёзли кредит харажатлари, давлат лойиҳалари доирасида амалга оширилиши лозим бўлган режалар хусусида сўз юритилди.
Кейинги йилларда давлатимизда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ҳурматли Президентимиз томонидан бир қанча қарор ва фармонлар қабул қилиниб, тадбиркорларга имтиёзли тартибларда кредит маблағларини ажратиш кенг йўлга қўйилган.
Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19- апрелдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини маблағлаштириш механизмларини янада ривожлантириш чора тадбирлари ҳаққида” ги ПҚ-212-сонли қарори асосида республикамизда жами 188 лойиҳани амалга ошириш белгиланди.
Бундан ташқари 2022-йил 31-августдаги “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновация технологиялари ва инфраструктурани янада ривожлантириш орқали халқнинг турмуш тарзини яхшилаш чора тадбирлари ҳаққида” ги 213- сонли фармонини бажариш мақсадида жами 565 та лойиҳа тасдиқланган бЎлиб бу фармон билан халқимиз тадбиркорларига ўз фаолиятини юритиш учун бир қанча енгилликлар ва имкониятлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шу йилнинг 10 январ куни ўтказилган видеоселектр мажлисида ушбу йилда ҳар бир шаҳар ва туман ҳокимлари томонидан камида 50 милион ақш доллари миқдорида инвестицияларни үзлаштириш бўйича топшириқлар берилган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси инвестиция, Саноат ва савдо вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларнинг кўрсаткичи, табиий ресурслари ва бошқа имкониятлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди ва улар орасидан 50 та лойиҳа танлаб олинди.
Ўтказилган тадбирда тадбиркорларга шу танлаб олинган лойиҳалар бўйича кенг маълумотлар берилиб қабул қилинган фармон ва қарорлар билан берилган солиқларнинг енгиллаштирилиши, кредит маблағларини олиш тартиби, бу лойиҳада давлат активларидан самарали фойдаланиш ва бошқа шу каби аҳамиятли масалалар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек мажлисда “Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини маблағлаштириш меҳанизмларини янада кенгайтириш чора тадбирлари ҳаққида” ги қарорнинг бажарилиши бўйича бир қанча ишлар кўриб чиқилди. Янги иш ўринларини яратиш, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ва бу лойиҳадаги пайдо бўлаётган муаммолар муҳокама қилиниб, вазифалар белгилаб олинди.

Информационная служба Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан