Долзарб муаммоларнинг аниқ ечимлари ифода этилди
1159
Барчамиз Президентимизнинг Мурожаатномасини ниҳоятда катта қизиқиш ва диққат эътибор билан тингладик. Унда ифода этилган барча йўналишдаги мақсад ва вазифалар энг аввало инсон манфаатларини таъминлаш, одамларнинг, халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Президентимиз Мурожаатномасида ўтган уч йил мобайнида сўз эркинлигини таъминлаш, ОАВни ривожлантириш, журналист ва блогерларнинг эркин фаолият олиб бориши учун барча ҳуқуқий асослар ва имкониятлар яратилганлиги ва бундан кейин ҳам тўртинчи ҳокимият вакилларининг эркин ва холис фаолият юритишлари учун барча шароитлар яратилишини таъкидлади.
Президентимиз “Жойлардаги муаммо ва камчиликларни очиб бериш ва ҳаққоний ёритишларида мен профессионал журналистларни қўллаб-қувватлашга тайёрман. “ деди.
Бу албатта биз журналистларга катта куч ва кувват бағишлади.
Дарҳақиқат, бугунги кунда ОАВ вакиллари , журналистлар зиммасида нафақат мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини кенг ёритиш балки, шу билан бир қаторда улар ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантириш вазифаси ҳам турибди. Бундан ташқари, жойлардаги муаммо ва камчиликларни очиб бериш ва ҳаққоний ёритиш, муаммоларнинг ечимига доир таклифларни бериб бориш ҳам ниҳоятда муҳимдир. Бугун жамиятимиздаги кўпгина муаммолар айнан журналст ва блоргерларимиз томонидан кўтарилиб ўз ечимини топаётгани айни ҳақиқат.
Мурожаатномада одамларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.Жумладан, мамлакатимизда топган маблағи кун кечиришига етмайдиган аҳоли 12-15 фоизни ташкил қилиши таъкидланди. Тўғриси олдинлари бундай рақамлар айтилмасди.
Ана шундай инсонларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш учун уларни тадбиркорликка йўналтириш, касб ўрганиш, ишга жойлаштириш лозимлиги таъкидланди. Ҳақиқатан ҳам мана шу йўл орқалигина бундай қатламнинг турмуш даражасини яхшилаш мумкин. Вақтинча олинадиган ижтимоий таъминот ва моддий ёрдамлар кундалик эхтиёжи учун ишлатилиши мумкин, лекин узоқ муддатли мақсадларига хизмат қилмайди. Тадбиркор ёки иш билан банд одам эса ўз келажагини ўзи яратади.
Президентимизнинг Мурожаатномасида кўтарилган ҳар бир масала бугунги кунимиз учун ниҳоятда долзарб бўлиб, уларнинг ечимига доир аниқ вазифалар, ташаббус ва ғоялар илгари сурилди. Буларнинг барчаси 2020 ва ундан кейинги йилларда мамлкатимизнинг тараққий этиши, халқимизнинг турмуш даражаси янада яхшиланишига хизмат қилади.
Назира Матяқубова
“Қорақалпоғистон тонги” газетаси Бош муҳаррири.