Халқни йиллар давомида қийнаб келган муаммоларга ечим топиш бўйича хайрли ишлар бугун Тўрткўл туманида бошлаб юборилди
2506
Ҳозирги кунда мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларига ечим топиш, фаровон ҳаётини таъминлаш борасида кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда. Албатта, бунда асосий мақсад халқимизнинг бугунги кунидан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан розилигини таъминлаш ҳисобланади.
Айни пайтда Тўрткул туманида 1245 км узунликда йўллар мавжуд бўлиб, шундан 874 км тупроқ йўллар, 154 км қум-шағал аралашмали йўл, 136,2 км асфальтобетон қопламали йўл ва 6,8 км бетон қопламали йўлларни ташкил қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев ташаббуси билан Тўрткўл тумани халқини йиллар давомида қийнаб келган, ёзда чанг-тўзонли, ёғингарчиликли кунларда лойли тупроқ йўлларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Дастлаб Жўқорғи Кенгес Раиси бошчилигида хайрли иш бошида барча тегишли соҳа раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилиб, вазифалар белгилаб олинди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрмановлар иштирок этишди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфраструктурасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳаққида”ги 408-сонли қарори доирасида Тўрткўл туманида 21,17 км узунликдаги йўлларда таъмирлаш ишлари, шундан 4,3 км асфальт, 16,9 км йўлга қум-шағал аралашмасининг ётқизилиши, 29,3 км узунликдаги сув тармоқларини янгидан тортиш ва реконструкция қилиш, 2 та сувни чучуклаштирувчи иншоатни реконструкция қилиш, 2 та маҳалла иморатини, 12 км пиёдалар йўлини қуриш, 2 дона трансформаторни янгилаш, бир ҳудудга пиёдалар кўпригини қуриш ҳамда 3 км узунликдаги газ тармоғини таъмирлаш режалаштирилган. Ушбу ишларни амалга ошириш учун 33 млрд. 187 млн.сўм ажратилган ва ишлар бошлаб юборилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 сентябрь кунги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қулай бизнес муҳитини яратиш, инновацион технологияларни жорий этиш ва инфраструктуралар билан таъминланганлик даражасини янада яхшилаш орқали халқнинг фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари ҳаққида”ги 500-сонли қарори доирасида туман марказидаги 41 км узунликдаги 102 тупроқ кўчаларни қум-шағал қоришмали йўлларга айлантириш белгиланган.
Бундан ташқари, юртимизда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаевнинг ташаббуси билан йўлга қўйилган “Меҳр ҳаракати” доирасида тумандаги шароити оғир оилаларни қиш мавсумидан беталофат олиб чиқилишини таъминлаш, моддий қўллаб-қувватлаш, турар жойларини таъмирлаб, эҳтиёж туғилган уйларни шифер килиб бериш, саломатлигида муаммоси бор фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан ҳам вазифалар белгилаб олинган бўлиб, мазкур ишлар ҳозирги кунда ҳаётда амалий ифодасини топмоқда.
Ҳар бир фуқаро бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва “Инсон қадри учун” тамойили асосидаги эзгу ташаббусларни ҳозирги куннинг ўзидаёқ сезиши керак ва бу амалда ўз тасдиғини топмоқда. Бошланаётган ишлар ҳам мана шу эзгу мақсадларни кўзлаган ҳолда йўлга қўйилиб, давлат ислоҳотларининг ҳар бир оилага кириб бориши таъминланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати