Тахиатош тумани марказидаги мактабга қўшимча бино қуриб берилди
2846
Тахиатош туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби тумандаги энг кўп ўқувчи билим оладиган таълим муассасаси бўлиб, ҳозирги кунда мактабда 1800 дан зиёд ўқувчи таълим олмоқда. Бироқ, туман марказида аҳоли сонининг ўсиб бориши натижасида мактабда ўқувчилар сони ҳам ортиб, қўшимча ўқув биносига эҳтиёж юзага келган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январьдаги «2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфраструктурасини ривожлантириш чоралари ҳақида»ги 98-сонли қарорига мувофиқ 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида капитал реконструкция ишлари ҳисобидан 4 млрд. 973,7 млн. сўмлик 540 ўринли қўшимча мактаб иморати қуриб битказилди.
Бинонинг очилиш маросимида соҳа раҳбарлари, мактаб жамоаси ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг қўмита раиси Ш.Утемисов нутқ сўзлаб, тадбир иштирокчиларини янги иморатнинг қуриб битказилиши билан табриклади.
Шундан сўнг меҳмонлар мактаб биносининг ички имкониятлари билан яқиндан танишдилар.

Мактаб биносига қўшимча сифатида ёзги спорт майдончаси, яъни, сунъий қопламали кичик футбол майдончаси қуриб берилди.
Шундан сўнг меҳмонлар мактаб биносининг ички имкониятлари билан яқиндан танишдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати