Кегейли туманида 8 нафар ёш янги турар жойга эга бўлди
1766
Ҳурматли Президентимиз томонидан болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, чин етим ва ота-она қарамоғидан айрилган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, шунингдек, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
2021 йил 9 август санасидаги “Чин етим ва ота-она қарамоғидан айрилган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини оммалаштириш чоралари ҳақида”ги ПҚ-5216-сонли қарорининг қабул қилиниши ҳам бу борадаги ишларнинг ҳуқуқий асосини белгилаб берди.
Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ҳукуматимиз томонидан маблағ ажратилиб, Кегейли туманида рўйхатда турган турар жойга муҳтож 8 нафар ёшга барча қулайликларга эга янги уйлар берилди. Кегейли тумани ҳокими Д.Утемуратов ва тегишли соҳа вакилларининг иштирокида янги турар жойларнинг калитлари ўз эгаларига топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати