Жўқорғи Кенгес Раиси Тахиятош туманини ривожлантириш йўналишидаги ишлар юзасидан мажлис ўтказди
1754
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев Тахиятош туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадини орттириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича мажлис ўтказди.
Унда масъул вакиллар, тегишли раҳбарлар ва туман фаоллари қатнашди.
Мажлисда Тахиятош туманинда ўтган йили ўтказилган мажлисда берилган топшириқлардинг ижроси, эришилган амалий натижалар ва йўл қўйилган хато-камчиликлар ҳақида сўз юритилди.
Таъкидлаш жоизки, 2022-йилда ўтказилган мажлисда давлат дастурлари, берилган топшириқларнинг ижросида йўл қўйилган хато-камчиликлар учун қатор мансабдор шахсларга интизомий жазо қўлланилган эди.
Бугунги бўлиб ўтган мажлис танқидий олиб борилиб, асосий мақсад халқимизнинг яшаш шароитини яхшилаш, барча амалга оширилаётган ишлар “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилаётганлиги ва бу йўлда барча бирдамликда халқ манфаати учун деган оғир юкни тортишда, биргаликда иш олиб бориш зарур эканлиги айтиб ўтилди.
Тахиятош туманида аҳолини тадбиркорликка тортиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, даромадини орттириш, камбағалликдан чиқариш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларида бир қатор камчиликларга йўл қўйилган. 2022-йилда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури асосида ажратилиши режалаштирилган, енгиллаштирилган кредит маблағларининг ўзлаштирилиши таъминланмаган, янгидан ташкил этилиши белгиланган кичик бизнес субъектларининг иш бошлаши йўлга қўйилмаган.
Юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида барча соҳаларда кенг хажмли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, Тахиятош туманида ҳам бу борада камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича қатор вазифалар Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан белгилаб берилди.
Хусусан, “Маҳаллабай” ишлаш орқали халқнинг даромад манбааларини кўпайтириш, кам таъминланган фуқароларга тадбиркорликни бошлаши учун ажратилган енгиллаштирилган кредитлар тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлаш, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури асосида енгиллаштирилган кредит маблағларини ажратиш, янги истиқболли кичик бизнес субъектларини ташкил этиш орқали янги иш ўринлари яратиш, туманга янги инвестициялар киритиш мақсадида лойиҳаларни амалга ошириш, экспорт таҳлил кўрсаткичларининг тўлиқ ижросини таъминлаш каби бир қатор йўналишлар белгилаб олинди.
Шунингдек, ҳар битта маҳаллада янги лойиҳаларнинг ишга туширилишини таъминлаш мақсадида бевосита фуқаролар билан ишлашувчи ҳоким ёрдамчилари билан бир қатор хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчиларига ҳам вазифалар белгиланди.
Ўтказилган мажлисда топшириқларни бажаришда қатор хато-камчиликларга йўл қўйилганлиги ва вазифасига масъулятсизлик билан қараганлиги учун Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбарига интизомий жазо қўлланилиб, Тахиятош тумани ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарига қатъий огоҳлантириш берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати