Жўқорғи Кенгес Раиси бошчилигида Нукус шаҳрини ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди
1701
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев жойларда бўлиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар бўйича мажлислар ўтказмоқда.
Шу йўналишда навбатдаги мажлис Нукус шаҳрида бўлиб ўтди.
Унда тегишли вазирлик, қўмита, бошқарма раҳбарлари қатнашди.
Ўтган йили Нукус шаҳрида ўтказилган учрашувда фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш, соҳаларда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. Шу ўринда, Нукус шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилиб, соҳа ва сектор раҳбарларига аниқ топшириқлар юклатилди.
Бугунги кунда Нукус шаҳрида 2022-йили ўтказилган мажлисда белгилаб берилган 29 топшириқнинг 20 таси бажарилган. Жумладан, аҳолини тадбиркорликка тортиш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбасига эга бўлишини йўлга қўйиш ва камбағалликдан чиқариш масалаларида қатор камчиликларга йўл қўйилган. Ҳоким ёрдамчилари томонидан жами 64 фуқаролар йиғинидан 26 фуқаролар йиғинида енгиллаштирилган кредитларнинг тўлиқ ўзлаштирилиши таъминланмаган.
Шу жумладан, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури асосида ажратилган кредитлардан муаммоли қарздорликлар ортган. Бундан ташқари, ҳурматли Президентимизнинг 2022 йил февраль ойида Қорақалпоғистонга ташрифи давомида тасдиқланган баённомасига мувофиқ кичик бизнес субъектлари сонини 2 баробарга орттириш белгиланган. Лекин, Нукус шаҳрида ўтган йили янгидан ташкил этиш белгиланган 63 кичик бизнес субъектининг очилиши таъминланмаган.
Тегишли раҳбарларга белгилаб берилган аҳолига нафи тегадиган кичик лойиҳаларни қисқа муддатда ишга тушуриш вазифаларини ҳам ҳисоботларга қўшиб ёзишларга йўл қўйилган.
Ҳурматли Президентимизнинг 2022-йил 25-июлдаги ПҚ-331-сонли қарорига асосан маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик ва чорвачилик йўналишидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларга шарт-шароитлар яратиш, янги иш ўринларини яратиш, фуқароларнинг даромадларини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида 2022-2024 йиллар мобайнида жами 52 маҳаллада микро марказлар ташкиллаштирилиши белгиланган. Шундан, Нукус шаҳрида шу йилда битта маҳаллада ишга туширилиши назарда тутилган микро марказ ташкил этиш учун бугунга қадар бўш турган иншоат ёки бўш ер ўрни белгилаб олинмаган.
Жўқорғи Кенгес Раиси шу каби қатор хато ва камчиликларни танқид қилди ва ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан қараган, топшириқларни кечиктиришга йўл қўйган Сарбиназ МФЙ, Ели абат МФЙ, Дўстлик гузари МФЙ, Дўстлик МФЙ ва Гулзар МФЙ ларнинг ҳоким ёрдамчиларига интизомий жазо қўлланилди.
Шу билан бирга мажлисда Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан Нукус шаҳрини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилиб, аниқ вазифалар топширилди.
Жумладан, жорий йилда Нукус шаҳрида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури асосида жами 130,6 млрд. сўм миқдоридаги енгиллаштирилган кредит маблағлари ажратилиши, янги иш ўринларининг йўлга қўйилиши, янгидан кичик бизнес субъектларини ташкил этиш, инвестиция маблағларини жалб этиш белгиланганлиги айтиб ўтилди.
Мажлис якунида Нукус шаҳрини ривожлантириш бўйича олдинга қўйилган вазифалар белгилаб олиниб, масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати