Жўқорғи Кенгес Раиси Хўжайли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан мажлис ўтказди
2123
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев Хўжайли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан мажлис ўтказди.
Бугунги кунда Хўжайли туманида 2022-йил ўтказилган мажлисда белгилаб берилган 24 топшириқнинг 20 таси бажарилган. Шунингдек, аҳолини тадбиркорликка тортиш, фуқароларнинг даромадини ошириш, камбағалликдан чиқариш каби қатор йўналишларда камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан жами 26 фуқаролар йиғинидан 11 фуқаролар йиғинида енгиллаштирилган кредитларнинг тўлиқ ўзлаштирилиши, 2022 йилда -3,6 млн. долларлик маҳсулотларнинг экспорти таъминланмаган, шунингдек, 2023 йил ҳудудий инвестиция дастури асосида лойиҳаларнинг манзилли рўйхати ишлаб чиқилганда, тумандаги имкониятлардан ва қўшимча захиралардан тўлиқ фойдаланилмаганлиги сабабли 2-сектор ҳудудида фақатгина 10 та лойиҳа, 4-секторда эса фақатгина 17 та лойиҳа киритилган.
Бундан ташқари, Хўжайли туманининг ўсишини чуқур ўрганган ҳолда қатор мансабдор шахсларга янги кичик лойиҳаларни ишга тушириш топшириғи берилган бўлиб, бугунги кунда ҳали фаолият юритиши йўлга қўйилмаган айрим лойиҳалар “ишга тушди” дея ҳисоботларга қўшиб ёзилган.
Мажилис давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев томонидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг даромадини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Шу билан бир қаторда янги лойиҳаларни ишга тушириш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида иш ўринлари яратиш, янги тадбиркорлик субъектларининг ишга туширилишини таъминлаш йўналишидаги бир қатор йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқид қилинди.
Мажлисда экспорт маълумотлари кўрсаткичларининг тўлиқ ижросини таъминлаш учун экспортёр корхоналарни кўпайтириш, экспортга янги маҳсулотларни чиқариш бўйича аниқ чоралар кўриш, бунда туман саноатининг ўсишидан кенг фойдаланган ҳолда янгидан ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга туширишга алоҳида эътибор қаратиб, бу йилги экспорт ҳажмини ўтган йилга қиёслаганда 2 баробарга ошириш бўйича аниқ-ҳисоб китоблар ишлаб чиқарилиши зурур эканлиги айтиб ўтилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати