Нукус туманида Жўқарғи Кенгес Раиси бошчилигида туманни ривожлантириш йўналишида олдимиздаги вазифалар белгилаб олинди
1941
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгес Раиси Аманбай Ўринбаев Нукус туманида камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг бандлигини таъминлашлик йўналишида амалга оширилаётган ишлар бўйича тегишли вазирлик, қўмита, бошқарма раҳбарлари ва туман маҳкамалари, ташкилот раҳбарлари, туман фаоллари иштирокида мажлис ўтказди.
Унда айрим соҳаларда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш, халқнинг яшаш шароитини яхшилаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш каби муҳим масалаларга тўхтаб ўтилди.
Айтиш жоизки, ўтган йили туман фаоллари ва тегишли раҳбарлар иштирокида ўтказилган мажлисда давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ижросини таъминламаганлиги учун айрим мансабдор шахсларга қатъий жазо қўлланилган эди.
Бугунги кунда 2022 йили ўтказилган мажлисда белгилаб берилган 17 топшириқнинг 14 таси бажарилган ва қолган 3 топшириқ ҳали тугатилмаган. Шунингдек, аҳолини тадбиркорликка тортиш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаи билан таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш масаласида бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилган.
“Тақиркўл”, “Тўктав”, “Арбаши”, “Қирантав”, “Ақтерек” фуқаролар йиғинларида белгиланган бизнес режа асосида ишлар тўлиқ бажарилмаганлиги, шу жумладан, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури асосида ажратилган кредитлардан муаммоли қарздорлик ортиб бораётганлиги, ўтган йили янгидан ташкил этилиши белгиланган 25 кичик бизнес субъектининг очилиши таъминланмаганлиги, талаб даражасидаги янги иш ўринларининг яратилмаганлиги ва бошқада ишларда орқада қолиш ҳолатлари танқидга олинди.
Бундан ташқари, айрим мансабдор шахслар тарафидан ишга тушьмаган кичик тадбиркорлик субъектларини ҳисоботларга сохта маълумот киритиб, қўшиб ёзиш ҳолатлари мавжудлиги айтиб ўтилди.
Президент қарори билан Нукус туманида жорий йилнинг 1-март санасига қадар “Ақманғит” ва “Бақаншақли” маҳаллаларида микро марказлар ташкиллаштирилиши белгиланганлигига қарамай “Ақманғит” маҳалласида туман ҳокимлиги балансидаги бўш турган белгилаб олинган иншоот микро марказ учун хоналар ЛОТ ларга бўлинмай ва белгиланган йўсинда ауксион савдоларига чиқарилмаганлиги, “Бақаншақли” маҳалласида микро марказ ташкил этиш учун бўш турган иншоот ёки бўш ер ўрни шу кунга қадар белгилаб олинмаганлиги танқидга олинди.
Мажлисда “Инсон қадри учун” принспи асосида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг давоми сифатида Нукус туманида ҳам бир қатор амалий ишлар турмушимизга жорий этилиши таъкидланди.
Ўтказилган мажлис давомида ўз ишларини бажаришда бир қатор хато-камчилкларга йўл қўйганлиги ва вазифасига масъулиятсизлик билан қараганлиги учун маҳаллабай ишлашиш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғига интизомий жазо қўлланилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати