Билдиришнома!
1866
2023 йил 29 январь куни Нукус шаҳридаги «Темир жол» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли бинода газ чақнаши сабабли портлаш юз берди. Воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Вазирлар Кенгаши Раиси, Республика прокурори, Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия, тегишли ташкилотлар билан соғлиқни сақлаш ҳодимлари йетиб бориб, шу вақтнинг ўзида қутқарув-қидирув ишларини олиб бориш мақсадида тезкор ШТАБ тузилиб, барча зарурий техника ва ишчи кўчи сафарбар этилди.
Портлаш содир этилган уйда яшовчи фуқоролар ҳавфсиз жойга кўчирилиб, ўларга керакли дори-дармон маҳсулотлари, уч маҳал иссиқ овқат ва бошқа керакли нарсалар Жўқорғи Кенгес Раисининг топшириғи билан таъминланган.
Юз берган ҳолат оқибатида 3 фуқоро бетон конструкциялар орасидан тезкор турда олиб чиқилиб, шифохонага йетказилди ва шифокорларнинг рухсати билан уйларига қайтишга жавоб берилди. Шунинг билан бирга 5 яшар қиз оғир бетонлар остидан қутқариб олинди. Ҳозирда қиз шифокорлар назоратида. Бахтсиз ҳодиса сабабли қулаб тушган бетон конструкциялар тагида 5 фуқоро ҳаётдан бевақт кўз юмди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси оламдан ўтган инсонларнинг ота-она, қариндошлари ва яқинларига чуқур қайғу билан ҳамдардлик билдиради. Жабрланганларнинг тез орада саломатлиги тикланиб, соғайиб кетишини тилайди.
Воқеа оқибатида юзага келган ҳолатни бартараф этиш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг шахсан назорати остида олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси