Жўқорғи Кенгес Раиси Тўрткўл туманида Иқтисодий ва инвестиция йўналишларида амалга оширилаётган ишларни танқидий-тахлилий руҳда кўриб чиқди
1672
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Тўрткўл туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги долзарб масалалар бўйича мажлис ўтказди.
Мажлисда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида амалга оширилган ишлар, берилган топшириқларнинг ижроси ва бошқа муҳим масалаларни кўриб чиқди. Айтиш жоизки, Тўрткўл туманида бугунги кунда 2022-йилда ўтказилган мажлисда белгилаб берилган 15 та вазифанинг 12 таси бажарилган.
Хусусан, аҳолини тадбиркорликга жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаини йўлга қўйиш ва камбағалликдан чиқаришда бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги танқидга олинди. Унда бир қанча ҳоким ёрдачилари фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилган кредит маблагларининг ўз эгаларига етиб боришини йўлга қўймаганлиги таъкидланди.
Шунингдек, Тўрткўл тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи қатий огоҳлантирилиб, ўз вазифаларини қайта йўлга қўйиб олиши учун муддат берилди.
Бугунги кунга келиб тумандаги бир қатор мансабдор шахсларга янги режаларни ишга тушириш йўналишида бажарилиши керак бўлган вазифалар бўйича амалга оширилмаган ишларни ҳисоботга киритиш ҳолатлари учрамоқда. Йиғилишда Тўртукўл туманида кичик бизнес субъектларини ишга тушириш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, туманда янги инвестиция тармоқларини ишга тушириш ва бошқа вазифалар белгилаб олиниб масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати