Ижтимоий тармоқларда чиққан “Уйларнинг канализация тизими шаҳарсозлик талабига жавоб бермайди” номли танқидий материалга жавоб
1245
Жорий йил 22 январида “Sizdan telegram” каналида “Уйларнинг канализация тизими шаҳарсозлик талабига жавоб бермайди” номли танқидий материал чиққан эди.
Мазкур материалда Хўжайли туманида қурилган уйларнинг канализация тизими шаҳарсозлик талабига жавоб бермаслиги, оқова сув чуқурлари ифлос сув билан тўлганлиги ва уларни тозалаш имкони йўқлиги ҳақида ёзилган.
Мазкур материалда кўрсатиб ўтилган муаммолар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раҳбарлигида Хўжайли тумани ҳокимлиги ҳамда тегишли мутассадди ташкилотлар томонидан тегишли тартибда ўргиниб чиқилди. Юзага келган муаммони бартараф этиш учун Хўжайли тумани ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, мурожаат жойига чиқиб ўрганилди. Ҳозирда мурожатда кўрсатилган барча муаммолар ижобий ечимини топди.