Бир қатор мактабларда ўқувчиларга истеъмолга яроқсиз, зараркунандалар билан зарарланган озиқ-овқат берилгани аниқланди
1444
Жўқорғи Кенгес Кенгес раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан Кегейли туманидаги 1, 8, 19 ва 55-сонли умумтаълим мактабларидаги ўрганиш ишлари давомида қўпол хато ва камчиликлар аниқланди.
Хусусан, болаларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган меъёрга жавоб бермаслиги, шунингдек, ичимлик суви билан таъминланмагани, иссиқ чой билан таъминлаш учун эса шароит тўлиқ яратилмагани маълум бўлди.
Энг ачинарлиси, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ўрганилганда олма шарбати истеъмолга яроқсиз экани, бундан ташқари, қадоқланган маҳсулотлар зараркунандалар билан зарарлангани аниқланди. Қолаверса, маҳсулотлар махсус автомашиналарда эмас, йўловчи транспортида етказиб берилган, турли мактабларда кундалик озиқ-овқат сифатини назорат қилувчи комиссия таркиби тузилмаган
Ҳозирда ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, айбдорларга чора кўриш бўйича тегишли тартибда ишлар олиб борилмоқда.
Айтиш жоизки, болаларнинг овқатланиши талаблари бажарилиши юзасидан республикамизнинг барча мактабларида ўқув-тарбия ишлари олиб борилиб, мактаб директорлари ва айбдорларга қаттиқ жазо чоралари кўрилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати