Республикамизга янги “Тез ёрдам” автотранспортлари олиб келинди
1576
Бугун Республикамиз ҳудудидаги беморларга “Тез ёрдам” хизматининг сифатини яхшилаш, тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида 10 дона янги автотранспорт воситалари олиб келинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Тез ёрдам” бўлимлари учун ажратилган 10 дона замонавий “Волксваген Каддий” автотранспортлари калитлари тантанали равишда топширилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг январ ойида шундай замонавий тез ёрдам автотранспортларидан 10 донаси олиб келиниб, туман тиббиёт бирлашмаларига топширилган еди.
Орадан кўп вақт ўтмасдан яна 10 дона тез ёрдам машиналари Республикамизга олиб келинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ахборот хизмати