Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ёзувчи-шоирлар ва журналистлар билан учрашди
2427
Ўтказилган учрашувда бугунги кунда ёзувчи шоирларимизга эътибор қаратиш, ОАВнинг эркин фаолият олиб боришини таъминлааш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни халқимизга етказишдаги аҳамиятини ошириш борасидаги ишлар бўйича очиқ сухбат қурилди.
Айтиш жоиз юртимизда амалга оширилаётган ишлар турмушимизда ўз исботини топмоқда. Бу борада замонамиз қахрамонлари кенг оммага танитишда, ёшларни Ватанпарлик руҳида тарбиялашда ОАВларнинг ишлари талаб даражасида эмас эканлиги Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан айтиб ўтилди ва буродаги ишларни жадаллаштириш бўйцича ишлар кўриб чиқилди.
Очиқ ва шаффоф ўтган учрашувда барча муаммо ва камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича фикир алмашилди.
Ўз навбатида эл таниган ёзувчиларимиз, ОАВ вакиллари Жўқорғи Кенгеси Раисига ўз таклифларини билдирди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати