Йигитлар ҳарбий хизматга йўл олди
2724
Бугун Нукус шахри марказидаги Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари жойлашган майдонда муддатли ҳарбий хизматга чақирувчиларни кузатиб қўйиш ва "Ватан таянчи" ҳаракати аъзоларига кўкрак нишонлар ва гувоҳномаларни топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, ёшларимизнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташга муносиб деп топилиб, она Ватан олдидаги фарзандлик бурчини адо этишга отлангани ва "Ватан таянчи" ҳаракати аъзоларига кўкрак нишонлар ва гувоҳномаларнинг топширилиши муносабати билан табриклади.
Таъкидлаш жоиз сўнги йилларда Президентимиз - Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони томонидан Миллий армиямиз салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида катта ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Тадбир давомида ёшларга "Ватан таянчи" кўкрак нишонлар топширилди ва Ватан ҳимоясига отланган бўлажак поспонларга оқ йўл тиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати