Бўзатовда янги санаториянинг тамал тоши қўйилди
2542
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Бўзатов тумани янгидан ташкиллаштирилиб, туман халқининг фаровон турмушини таъминлаш, асосийси одамларнинг саломатлигини тиклаш бўйича кўпгина амалий ишлар амалга оширилди. Натийжада туман гуллаб-яшнади ва ўзгача тус олди. Одамларнинг турмуши янги босқичга кўтарилди.
Айтиш жойиз, Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига бўлган ташрифи давомида берилган топшириғига мувофиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Бўзатов туманида санатория қуриш бўйича вазифа белгилаб олинган эди.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раисининг ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев Бўзатов тумани «Еркиндәрья» оыул фуқаролар йиғинида янги санаториянинг тантанали тамал тошини қўйиш маросимига қатнашди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ажратилган 123 млрд. сўм маблағ эвазига қурилиши режалаштирилган санатория 200 кишига мўлжалланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати