Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади
1024
Муҳтарам Президентимизнинг Парламентга йўллаган Мурожаатномасида маънавиятимизни қарор топтириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, халқаро ҳамжамиятдаги барча турдаги индексларнинг юқори даражага эришиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Мурожаатномани бевосита кўрган ва эшитган ҳар бир инсон ўзига хос таассуротга эга бўлди, ўринли хулосалар чиқара олди.
Айниқса эндигина иш бошлаган халқ вакиллари учун ҳам зарур вазифаларни белгилаб олиш имкониятига эга бўлди. Шахсан мени қувонтирган томони, Мурожаатномада O’zLiDeP партиясининг сайловолди дастуридаги устувор масалалар ҳам тилга олинди.
Мурожаатномада депутатларимизга сайловолди учрашувларда аҳоли томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ дастур ва “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда уларни мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тўлиқ амалга ошириш зарур.
Акс ҳолда сизларга ишонч билдирган сайловчилар олдида депутатнинг обрўси бўлмайди, партиянинг мавқеи тушиб кетади дея таъкидлаган эди.
Бу борада O’zLiDeP партиясидан сайланган ҳар бир депутат Халқ қабулхоналари билан доимий тарзда ишлаб, одамларнинг дарду ташвишларини тинглаши, халқнинг ишончини оқлашга, масъулият билан ёндашиб, кўпроқ амалий ишлари билан халқнинг меҳрини қозонишни ўз олдига мақсад қилиб қуйган.
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг "Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" деб номланиши қалбимизни жунбишга келтирди.
Чунки илм-маърифат ривожисиз юрт тараққиётига эришиб бўлмаслиги айни ҳақиқатдир.
Партия сайловолди дастурида ҳам Янги Ўзбекистон "рақамли" ва ахборот жамиятига эга мамлакат дея бежиз таъкидланмаган.
Партия ҳозирги ахборот жамияти шаклланиши шароитида ахборот ва билимлар тараққиётининг стратегик омилига айланган бир даврда мамлакат ривожланиши ва унинг рақобатбардошлигини таъминлаш замонавий ахборот-коммуникация ва "рақамли" технологияларни жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларига қанчалик жорий этилиши билан боғлиқ деб ҳисоблайди.
Бу эса халқ фаровонлиги, давлатнинг рақобатдошлигини таъминловчи омилдир. Мурожаатномада ҳам "Рақамли Ўзбекистон - 2030" дастурини жорий этиш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш масалалари ҳам кўрсатиб ўтилди.
Президентимиз Мурожаатномада яна бир масалага эътибор қаратди ва айни вақтда партиямиз сайловолди дастуридан ўрин олган масалалардан бири бўлган болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш даражасини кўтаришдир.
Шунда фарзандларимиз болаликдан билим олиши, жамоатчиликка мослашиш кўникмаларини аста-секин шаклланишига эришамиз. Зеро, болаликдан олган билим тошга ўйилган нақшдир.
Президентимиз томонидан олий таълим муассасалари фаолиятини қайта кўриб чиқиш, кириш имтиҳонларини соддалаштириш таклиф қилинди.
Айниқса, олий маълумотлилар сафини шартнома асосида эмас, балки давлат гранти асосида ўқувчи талабалар ҳисобига ошириш лозимлиги барчанинг кўнглидаги истак бўлди.
Бу борада O’zLiDeP партиясининг сайловолди дастурида ҳам олий таълим тизимида рақобат муҳитини шакллантириш, давлат-хусусий шерикчилик ва хусусий сектор ресурсларидан кенг фойдаланиш, таълим тизимида рақобат муҳитининг шакллланиши, аҳолининг олий таълим билан қамраб олинишини ривожланган давлатлар даражасига етказиш – мамлакат рақобатдошлиги гаровидир деб ҳисоблайди.
Юртбошимиз нутқида юртимизда фаолият юритаётган барча соҳа вакиллари қаторида икки касб вакиллари ўқитувчилар ва шифокорлар алоҳида тилга олинди.
Бу касб эгаларининг обрўсини янада ошириш, даромадларини кўпайтириш кераклиги айтилди. Давлатимиз равнақи, халқимизнинг саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида бу икки касб эгаларининг мақомини кўтариш муҳим аҳамият касб этади.
Бунга эса фақат қонунчилик йўли билан ўқитувчиларнинг мақомини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган тиббиёт ходимларини эса тажовузлардан ҳимоя қилишга оид қонунлар орқали эришиш мумкин.
Шунингдек маърузада Шавкат Мирзиёев жамият ривожига ғов бўлаётган бир иллатни айтиб ўтди. Коррупция иллатини йўқ қилмасак, бирорта соҳа ривожланмайди, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаш кераклигини таъкидлади. Ҳалоллик билан юзи ёруғ раҳбарнинг лавозимда ҳам умри узоқ бўлади, дея алоҳида урғу берди давлатимиз раҳбари.
Мурожаатномада ўзимиз учун кўплаб вазифаларни белгилаб олдик. Ундаги айрим масалалар қалбимиздаги истак бўлса, баъзи кўтарилган фикрлар биз учун мутлақо янгилик бўлди ва ҳар биримизнинг фаолиятимизга янгича руҳ бағишлади.
Таъкидлаш керакки, Президентимиз Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга, давлатимизнинг иқтисодиётининг ривожланишида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
Сағиндиқ Турманов,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси,
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси