Жўқорғи Кенгес Раиси раҳбарлигида Тахтакўпирни ривожлантириш бўйича мажлис ўтказилди
1377
Шу йилнинг 30 январь куни Тахтакўпир тумани 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов раҳбарлигида мажлис ўтказилди.
Унда қатор вазирлик, туман ҳокимлиги, бошқармалар, ташкилот ва корхоналар вакиллари иштирок этди.
Мажлисда Президентимизнинг ўтган йил 20-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи мобайнида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлиснинг 35-сонли баёнининг 7-бандида 2020 йилда Тахтакўпир туманининг “Обод марказ” дастурига киритилиши бўйича туманда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда келгусида қилиниши зарур бўлган вазифалар, иш-режалар белгилаб олинди.
Жумладан, туман ҳудудидаги “Дўстлик” гузари бўйида жойлашган турар жой, идора, ташкилот, корхоналар ва тадбиркорлик субъектларини шаҳарсозлик талаблари асосида таъмирлаш, пардозлаш ишларини олиб бориш, ижтимоий объектларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича соҳа раҳбарларига тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги “Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4512-сонли қарорининг Тахтакўпир туманидаги ижроси бўйича бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди. Республикамиз раҳбари бу бўйича қилиниши лозим бўлган ишларга тўхтаб ўтди ҳамда мутассадди раҳбарларга аниқ топшириқлар белгилаб берди.