Жўқорғи Кенгес депутати аҳоли билан учрашди
1355
Давлатимиз раҳбари Парламентга йўллаган мурожаатномасида: “Ҳар бир депутат Халқ қабулхоналари билан доимий ишлаб, ўз ҳудудида яшаётган аҳоли муаммоларини ечишда фаол иштирок этиши, одамларнинг дарду ташвишларини тинглаши керак. Шунда депутатлар ўз сайловчиларига берган ваъдалари устидан чиқади, халқнинг ишончини оқлайди, меҳрини қозонади” дея таъкидлаган эди.
Бу борада депутатлар аллақачон сайловчиларнинг ишончини оқлашга киришиб кетган. Жумладан, 2-сонли “А.Досназаров” сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Зухра Реймова Нукус шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабида ўзи сайланган ҳудуд аҳолиси билан учрашди.
Тадбирда З.Реймова аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш орқали уларнинг мурожатларини тинглади.
Учрашув давомида фуқароларнинг 10 дан зиёд муаммолар тингланиб, уларни бартараф қилиш учун тегишли ташкилотлар билан ўрганиб чиқишга ҳамда мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровномалар юборишга келишиб олинди.
