Жўқорғи Кенгеси Аппаратининг матбуот котиби тайинланди
982
Айтмуратов Байрам Полатбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Аппаратининг матбуот котиби этиб тайинланди.
Б.Айтмуратов бунгача Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида бош муҳаррир ўринбосари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Медиа марказ бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигида бош мутахассис лавозимларида ишлаган.