846
Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида “Депутат ва ёшлар” мавзусидаги учрашув кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Шарап Отемисов ва Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Азамат Турданов сўзга чиқиб, Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувида ёшлар сиёсати бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилганлиги, ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилиниб, бугунги кунда уларни қийнаётган энг муҳим масалалар юзасидан мутасаддилар олдига қатор вазифалар қўйилганлигини таъкидлади.
Шунингдек, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳамда бу имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлиги батафсил айтиб ўтилди.
Кеча давомида талаба-ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.