Янги ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига тайинловлар амалга оширилди
1677
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида мажлис ўтказилиб, мазкур вазирликка тайинловлар амалга оширилди.
Турманов Сағиндиқ Турганбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Маҳала ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири этиб тайинланди. У бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари лавозимида ҳәм фаолият юритади.
С.Турманов шу кунгача Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси лавозимларида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳала ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Марям Аҳмедова, ўринбосари лавозимларига Шарап Уснатдинов ва Умирбай Турдибаев тайинланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Матбуот хизмати