ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСДА ҚАБУЛ
1320
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Муса Ерниязов 27 февраль куни Исроил давлатининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Эдуард Шапирани қабул қилди.
Учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси М.Ерниязов меҳмонни республикамизга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон ва Исроил давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бераётганини таъкидлади.
Ўз навбатида меҳмон самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини билдириб, Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес ва тадбиркорлик, туризм соҳаларини янада ривожлантириш, Оролбўйидаги экологик вазиятни юмшатиш борасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди ва келгусида бу йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантириш режалаштирилаётганини, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиниши ислоҳотларнинг янада жадал амалга оширилишида, давлатларимизнинг бу борадаги алоқаларининг мустаҳкамланишида муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.
Учрашувда истиқболдаги режалар, ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Матбуот хизмати