ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСДА ҚАБУЛ
1233
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Муса Ерниязов 4 март куни Туркия-Нидерландия Халқаро қурилиш компанияси раиси Эшреф Озсахинни қабул қилди.
Учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси М.Ерниязов меҳмонни республикамизга ташрифи билан қутлаб, Президентимиз раҳбарлигида юртимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, шу тариқа, иқтисодий салоҳиятимизни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхтаб ўтди. Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик лойиҳалари ўз самарасини бераётганини алоҳида таъкидлади.
Ўз навбатида меҳмон самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини билдириб, бу ерда хорижлик тадбиркорларга, инвесторларга яратилган шароитларга юқори баҳо берди ва Туркия-Нидерландия Халқаро қурилиш компанияси томонидан Нукус шаҳрининг инфратузулмасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштираётганини таъкидлади.
Учрашувда истиқболдаги режалар, ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.



Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Матбуот хизмати