Жўқорғи Кенгес Раиси Чимбой туманидан ўзи оталиққа олган ёшлар билан учрашди
1542
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Чимбой туманидан ўзи оталиққа олган ёшларнинг муаммо ва фикрларини тинглаш мақсадида қатор ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди.
Ўтказилган учрашувда ёшлар билан яқиндан фикр алмашиниб, уларнинг тилак-ўтинчлари, шунингдек, ҳаётида учраётган муаммолари тингланди.
Ёшлар ва уларнинг ота-оналари томонидан уларнинг бандлигини ва ўз-ўзини банд этишини таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, олий таълим муассасасига киришда махсус курсларда ўқиши учун моддий ёрдам бериш, ер майдонида даромад олишига кўмаклашиш каби қатор масалалар кўтарилди.
Жўқорғи Кенгес Раиси ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва даромад олишига кўмаклашиш борасида улар учун экин майдонлари ажратиб берилиши, экишни ташкил этишдан бошлаб, томчилатиб суғориш орқали ҳосил олгунгача барча амалий ёрдамлар кўрсатилишини таъкидлади.
Шу жойнинг ўзида ёшларнинг муаммолари тингланиб, вазифалар белгилаб олинди ва тез фурсатда ижобий ечим топиш бўйича топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати