«Айқулаш» ансамблига автобус ва маданият бўлимларига транспортлар топширилди
268
Бугун Нукус шаҳрида маданият ва санъат ходимларига Президент совғаларини топширишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз томонидан барча соҳалар қаторида маданият ва санъат ходимларини қўллаб-қувватлаш, соҳани ҳар томонлама ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, бу борада қатор фармон ва қарорларнинг қабул қилиниши соҳани ривожлантиришнинг янги босқичга кўтарилишига асос бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Бугун Президентимизнинг топшириғи билан «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамблига барча қулайликларга эга бўлган махсус замонавий автобус топширилди.
Шунингдек, Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрига «Isuzu» юк автотранспорти, шу билан бирга, 7 та туман маданият бўлимларига «Дамас» автотранспорти, 10 та маданият бўлимига махсус ускуналар тўпламлари топширилди.