Хуш хабар!!!
847
Қорақалпоқ ўтови Гиннес рекордлар китобига киритилди
Президентимиз топшириғи билан Нукус шаҳри ҳудудидаги «Оқ қуш» мажмуасида барпо этилган дунёдаги энг катта диаметрли қорақалпоқ халқининг миллий қора уйи (ўтов) Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
Мазкур ўтовнинг диаметри 40,5 метрдан иборат.
Бугун «Оқ қуш» мажмуасида Гиннес рекордлар китоби сертификатининг тантанали топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев, давлат идоралари раҳбарлари, маҳаллий ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз, Президентимиз Қорақалпоғистонга бўлган ташрифи давомида халқимизнинг миллий қўл ҳунари намуналарини ЮНЕСКОга киритиш бўйича ҳам топшириқ берди.