Касб байрамлари кўтаринки рухда нишонланди
1029
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида «Қурилиш соҳаси ходимлари куни» ҳамда «Тадбиркорлар куни» муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, барча соҳа вакиллари, нуронийлар ва меҳнат илғорларини яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрамимиз – юртимиз Мустақиллигининг 33 йиллиги ва ўтказилаётган байрам муносабати билан табриклади.

Таъкидлаб ўтилганидек, сўнгги йилларда юртимизда иқтисодиётимиз ривожида ўзига хос ўринга эга тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қисқа вақт ичида «Инсон қадри учун» деган эзгу ғоя асосида барча соҳалар қаторида фармон ва қарорлар қабул қилинди, янги имкониятлар яратилди. Ҳурматли Президентимизнинг 19-20-август кунлари Қорақалпоғистонга келиб, халқимиз фаоллари ва тадбиркорлар билан мулоқотлар ўтказди. Мазкур учрашувларда қатор масъулиятли вазифалар юкланиши билан бирга, халқимиз учун янгидан-янги имкониятлар эшиги очиб берилди.
Бундан ташқари, байрам тадбирида юртимиз ривожланишининг ўсиш суръатларини таъминлашда аҳамиятли бўлган қурилиш соҳасига ҳам алоҳида эътибор берилаётганлиги тилга олинди.
Албатта, бугунгидек эришилаётган юқори марраларимизда фидокор қурувчиларнинг, забардаст тадбиркорларнинг, бой тажрибага эга жонкуяр фахрийларнинг хизматлари салмоқли.
Ўтказилган байрам тадбирида соҳа вакилларининг мана шундай масъулиятли ва машаққатли хизматлари ҳақида сўз этилди.
Унда жамиятимизда ҳурматга эга қатор нуронийлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони, шунингдек, касб байрамлари муносабати билан қурилиш соҳаси фидокорлари ва фаол тадбиркорлар Жўқорғи Кенгеснинг Президиум қарори асосида «Ардақлы Нураный», «Ибратлы ҳаял», «Ўатан пидайысы», «Үмит ушқыны» кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Ўтказилган байрам тантанаси маданият ва санъат ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати