«Нукус – Манғистау – Нукус» йўналишида дастлабки поезд Нукус шаҳрига етиб келди
734
Давлатимиз раҳбарининг қўллаб-қувватлаши билан Қозоғистон Республикасининг Манғистау вилояти, Ақтау шаҳрига «Нукус – Манғистау – Нукус» йўналишида йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилди.
Бугун мазкур поезднинг дастлабки рейси Нукус шаҳрига етиб келди.
Тантанали кутиб олиш маросимида нуронийлар, ёшлар, санъат ва маданият ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, «Нукус – Манғистау – Нукус» йўналишида йўловчи поездлар қатнови 2024 йилнинг 22 август санасидан бошлаб йўлга қўйилиб, қатновлар ҳафтада уч маротаба амалга оширилмоқда.
Поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:
22 август санасидан ҳафтанинг пайшанба, шанба, сешанба кунлари 650-сонли "Нукус – Манғистау" йўналиши
Нукус 20:16 – Манғистау 17:14
23 август санасидан ҳафтанинг жума, якшанба, чоршанба кунлари 649-сонли "Манғистау – Нукус" йўналиши
Манғистау 18:54 – Нукус 15:22