«Ёшларни чақирувга тайёрлаш»га мўлжалланган янги объект фойдаланишга топширилди
512
Бугун Нукус шаҳрида Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги «Ёшларни чақирувга тайёрлаш» маркази учун янги объект фойдаланишга топширилишига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, яқинлашиб қолган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги ва янги объект фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Таъкидлаб ўтилганидек, сўнгги йилларда юртимизда ёшларни она Ватанга муҳаббат ва содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг жисмоний чиниққан, баркамол авлод бўлиб камолга келишини таъминлаш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Ёшларни чақирувга тайёрлаш маркази учун қурилган янги объект ёшларни чақирувгача тайёрлаш, жисмоний чиниқтириш, уларнинг Ватанпарварлик туйғуларини орттиришга хизмат қилади. Шунингдек, ёшлар мазкур жойда автомобилларни бошқариш кўникмаларига ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имкониятига эга бўлади.
Ўтказилган тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан оталиққа олинган мамлакатимизнинг ёшлари иштирокидаги мусобақалар ғолиби бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани «Атакөл» ОФЙ ёшларидан ташкил топган жамоа аъзолари эришилган ғалабаси билан табрикланиб, уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Албатта, бу замонавий янги объект ёшларимизга ва халқимизга узоқ йиллар давомида хизмат қилади.