Тўрткўл туманида янги нодавлат мактаб фойдаланишга топширилди
514
Бугун Тўрткўл туманида «Asl Smartum» нодавлат умумтаълим мактаби иморатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, бу борада ёшларни соғлом фикрли, билимли ва етук инсонлар қилиб тарбиялашда таълим масканлари қаторида нодавлат таълим масканларининг ҳам аҳамияти ортиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди ва янги иморат фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Янгидан фойдаланишга топширилаётган мактабни қуришда 9 млрд. сўм маблағ сарфланиб, 440 боланинг ўқиб, билим олиши учун барча шароитлар яратилган ва 42 педагог кадрнинг бандлиги таъминланмоқда.
Албатта, мазкур мактабнинг очилиши таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришда ва ёшларни билимли қилиб тарбиялашда аҳамият касб этади.