Элликқалъа туманида «Бўстон Деним» корхонаси иш бошлади
832
Бугунги кунда ҳурматли Президентимиз томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар, айниқса, Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган тарихий ҳужжатлар асосида тадбиркорлик соҳасидаги шароитлар янада кенгайиб, янгидан-янги имкониятлар яратилмоқда. Мазкур чоралар ўз навбатида янги тадбиркорлик субъектларининг очилишига, тадбиркорларнинг молиявий ҳолатининг яхшиланишига ижобий таъсирини кўрсатмоқда.
Бугун Элликқалъа туманидаги «Бўстон Деним» корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, янги корхонанинг очилиши билан йиғилганларни табриклади ва тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш, инвестицион жозибадорликни ошириш борасида Президентимиз ташаббуси билан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлади.
«Бўстон Деним» корхонаси томонидан ип-калава ишлаб чиқариш, тикув ва бўяш цехи фойдаланишга топширилаётган бўлиб, лойиҳа қиймати 6,3 млн. доллар бўлган мазкур корхонанинг тўлиқ қувватда ишга тушиши билан йилига 5 млн. дона текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва янгидан 200 иш ўринлари яратилади.
Бугунги ишга турилаётган корхона халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашга хизмат қилиш билан бирга, юртимиз иқтисодиётининг ривожида ҳам аҳамиятли ўрин эгаллайди.