Қораўзак туманида янги корхона ишга туширилди
689
Бугун Қораўзак туманида “Қорақалпоғистон Агро Кластер” жамияти томонидан ташкил этилган тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросими ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев қатнашиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги байрами арафасида янги корхонанинг ишга туширилиши муносабати билан табриклади.
Таъкидлаб ўтилганидек, бугунги кунда ҳурматли Президентимиз томонидан тадбиркорлар учун улкан имкониятлар яратилмоқда. Айниқса, Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган фармон ва қарорлар юртимизда тадбиркорликни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқмоқда. Албатта, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш борасидаги бундай ислоҳатлар ўз самарасини бериб, янги корхоналарнинг ишга туширилишига асос бўлмоқда.
Лойиҳа қиймати 14 млрд. сўм бўлган мазкур корхонанинг тўлиқ қувватда ишга туширилиши билан йилига 2 млн. дона тайёр кийим-кечак ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 400 иш ўрни яратилади.
Тадбир давомида Жўқорғи Кенгес Раиси ишчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди ва улар билан суҳбатлашди.