Янгидан “Бройлер Маҳсулотлари” корхонаси очилди
728
Бугунги кунда юртимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу борада Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар мазкур чораларнинг янги босқичга кўтарилишига мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугун мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги байрами арафасида Нукус туманида янгидан фойдаланишга топширилаётган “Бройлер Маҳсулотлари” корхонасининг очилиш тантанаси бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этди.
Лойиҳа қиймати 2,4 млн. доллар бўлган мазкур корхонанинг тўлиқ қувватда ишга туширилиши билан йилига 200 тонна парранда гўшти етиштирилади. Шунингдек, янгидан 25 иш ўринлари яратилади.
Албатта, халқимизни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга йўналтирилган бундай янги лойиҳаларнинг кўпайиши ва ишга туширилиши ўз навбатида юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий кўриниши ҳисобланади.