Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг янги ўқув биносининг очилиш тантанаси бўлиб ўтди
1563
Бугун Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг икки минг ўринлик янги ўқув биносининг тантанали очилишига бағишланган «Сен табаррук даргоҳисан билимнинг!» мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, иштирокчиларни мамлакатимизда кенг миқёсда нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги билан табриклади.

«Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида кўтарингки кайфиятда нишонланаётган энг улуғ, энг азиз байрам арафасида юртимиздаги дастлабки таълим маскани – Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти янги ўқув биносининг фойдаланишга топширилиши байрамга муносиб совға бўлганлигини таъкидлади.
Мазкур билим маскани нафақат республикамизда, бутун Марказий Осиё минтақасида ўз ўрнига, таълим соҳасида ўз қадриятларига эга бўлган муассасалардан бири ҳисобланади. Бугунги кунгача институт битирувчилари орасидан 5 Ўзбекистон Қаҳрамони, 6 академик, кўпгина давлат ва жамоат арбоблари, таълим ҳамда халқ хўжалигининг турли соҳалари фидойилари етишиб чиққанлиги фикримизнинг айни исботи.
Давлатимиз раҳбарининг бевосита эътибори ҳамда ғамхўрлиги натижасида давлат бюджети ҳисобидан 76 миллиард сўм маблағ ажратилиб, институт учун 2 минг ўринлик янги ўқув биносининг қуриб битказилиши ҳамда фойдаланишга топширилиши, шу билан бирга, моддий-техник базани такомиллаштириш мақсадида ўқув бинолари таъмирланиб, янгидан лабораториялар, спорт мажмуалари ва талабалар турар жойларининг қурилаётганлиги республикамиздаги дастлабки таълим муассасасининг 90 йиллик тўйига, шу билан бирга, мазкур таълим муассасасига исми берилган буюк классик шоиримиз Ажиниёз Қўсибой ўғлининг 200 йиллигига муносиб совға бўлди.
Икки минг ўринга мўлжалланган янги ўқув биносида замонавий ўқув ва маъруза аудиториялари, энг сўнгги техника ва технологиялар билан жиҳозланган лабораториялар, IT-инкубация, ахборот-ресурс марказлари, бу йилги ўқув йилидан бошлаб барча олий таълим муассасаларида жорий этилаётган регистратор офиси ҳамда бошқа кўпгина имкониятлар яратилган.
Бугунги кунда институтимизда 17 мингга яқин талабалар таълим олаётган бўлиб, уларнинг мамлакатимизнинг ёрқин келажаги учун хизмат қиладиган, Учинчи Ренессанснинг асосини яратадиган етук кадрлар бўлиб етишиши учун мана шундай замонавий типда қуриб битказилган ўқув биноларининг, бу ерда яратилган шароитларнинг аҳамияти катта.
Тадбир давомида Жўқорғи Кенгес Раиси янги ўқув биносида талабаларнинг таҳсил олиши, илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиши, эгаллаган кўникмаларини мустаҳкамлаши учун яратилган шароитлар билан танишди.