Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги кенг турда нишонланди
1675
Пойтахтимиз Нукус шаҳридаги марказий Амфитеатрда юртимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» ғояси остида байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, халқимизни энг улуғ, энг муқаддас айём – юртимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги байрами билан қизғин табриклади.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутатлари, ҳукумат аъзолари, сектор раҳбарлари, вазирлик ва ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Таъкидлаб ўтилганидек, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида барча ҳудудлар қаторида Қорақалпоғистонда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, юртимизни ижтимоий-иқтисодий томондан ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги икки йилнинг ўзида фақат Қорақалпоғистон учун қатор аҳамиятли фармон ва қарорлар қабул қилиниб, халқимизга муносиб турмуш шароитини яратишга мустаҳкам асос белгилаб берилди.
Шунинг билан бирга юртимизда кичик бизнес ва тадбиркорлик, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қатор инвестицион лойиҳалар амалга оширилди. Бунинг натижасида халқимиз учун янги иш ўринлари яратилиб, қатор йирик ишлаб чиқариш корхоналари, кўплаб ижтимоий объектлар ишга туширилди.
Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий томондан ривожлантиришга қаратилган ҳурматли Президентимизнинг 213-сонли фармони қабул қилинди. Бундан ташқари, “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 129-сонли яна бир тарихий фармон ҳаётга татбиқ этилди. Шу асосда республикамизда тадбиркорликни ривожлантиришга, янги иш ўринларини яратишга ва шу орқали халқимизнинг обод турмушини таъминлашга улкан шароит яратиб берилди. Жорий йилги ҳурматли Президентимизнинг тадбиркорлар билан мулоқоти Қорақалпоғистонда ўтказилиши ҳам янгидан-янги имкониятлар эшигини очиб берди ва бу ўз навбатида Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида меҳр-эътиборининг яна бир кўриниши бўлди десак адашмаган бўламиз.
Бундан ташқари, ёшларимизнинг бандлигини таъминлаш, олий билим юртида таълим олишига шароит яратиш, касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўргатиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг қобилиятини юзага чиқариш борасида қатор чоралар амалга оширилмоқда. Ўтган йили қорақалпоғистонлик ёшлар учун 10 минг қўшимча квота берилган бўлса, жорий йилда ҳам яна қўшимча 10 минг олий таълим муассасаларига кириш учун берилмоқда.
Ўз навбатида ёшларимиз бундай эътибор ва ғамхўрликка жавоб тариқасида ҳар турли соҳаларда юқори зафарларни қўлга киритмоқда.
Атаб айтганда, бутунжаҳон миқёсидаги халқаро спорт мусобақалари, Осиё кўламидаги беллашувларда юртимизнинг байроғи юксаклардан ҳилпираб, мамлакатимизни жаҳонга танитиб, қатор ёшларимизнинг давлат мукофотлари билан тақдирлангани бунинг ёрқин мисоли бўлиб ҳисобланади.
Байрам тантанасида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари мадҳиялари ижро этилди.
Тантанали байрам тадбири концерт дастури билан давом этди. Дастурдан жой олган санъат усталари ва ёш иқтидор эгалари ижросидаги Ватан, дўстлик, тинчлик ва тотувлик, ёшлик ҳақидаги қўшиқлар ва рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.