Қонликўл туманида янги мактаб иморати фойдаланишга топширилди
1300
Сўнгги йилларда юртимизда барча соҳалар қаторида таълим соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шундай яратилган имкониятлар қаторида Қонликўл туманидаги «Янги Ўзбекистон» массивида янги мактаб иморати қад кўтарди ва фойдаланишга топширилди.
Иморатнинг очилиш тантанасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев қатнашиб, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги байрами ва янги мактабнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Таъкидлаб ўтилганидек, жорий йилнинг ўзида 202,8 млрд. сўмлик маблағлар ҳисобидан янгидан 4 та мактаб қурилмоқда ва 30 та мактабда реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Бу борада ҳурматли Президентимизнинг фармони билан 12,8 млрд. сўм маблағ асосида Қонликўл туманидаги янги массивда 25-сонли 330 ўринли янги мактаб иморати, спорт зал, универсал спорт майдончаси қуриб битказилди. Унда болаларнинг замонавий билим олиши учун барча имкониятлар яратилган.
Асосийси, Президентимизнинг эътибори билан болалар учун яна бир замонавий билим маскани қад кўтарган бўлиб, Жўқорғи Кенгес Раиси мактабда болалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати