Қонликўл туманида янги кадастр иморати фойдаланишга топширилди
1285
Бугун Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани бўлими ва филиали иморатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, янги иморат фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Таъкидлаб ўтилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган 119-сонли фармон билан 27 мингдан ортиқ, шундан, Қонликўл туманида 140 уй-жойларда яшовчи фуқароларнинг кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ муаммоси ўз ечимини топди.
Фойдаланишга топширилаётган янги иморат умумий 2,8 млрд. сўм маблағ асосида қуриб битказилди. Мазкур янги иморат халқимизга сифатли кадастр хизматларини тақдим этишга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати