Қонликўл тумани ҳудудида янги кўп қаватли турар жой фойдаланишга топширилди
1407
Бугун Қонликўл туманидаги «Янги Ўзбекистон» массиви ҳудудида янги кўп қаватли турар жойнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев қатнашиб, янги турар жой фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Айтиш жоизки, Қонликўл туманида барча ижтимоий инфратузилмага эга бўлган 100 млрд. сўмлик «Янги Ўзбекистон» массивида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар мазкур массивда 6 турар жой фойдаланишга топширилган бўлса, мустақиллик байрами арафасида бугун яна бир турар жой фойдаланишга топширилмоқда.
Янгидан қурилган массивда 2,1 млрд. сўмлик 1,4 км ичимлик сув тармоқлари ва 3,1 км оқова сув тармоқлари тортилиб, 3,6 млрд. сўмлик 1,8 км ички йўллар асфалтланди.
Очилиш маросими давомида Жўқорғи Кенгес Раиси уйларнинг бирида меҳмонда бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати