Жўқорғи Кенгес Раиси Нукус шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклади
1292
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Президент мактабида билим олаётган ўқувчилар билан учрашиб, уларга янги ўқув йилида юксак марралар тилади.
Шу билан бирга, юртимизда сўнгги йилларда барча соҳалар қаторида таълим соҳасида ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларнинг чуқур билим олиши учун яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида кенг таъкидлаб ўтди.
Бундан кейин Президент мактабида билим бераётган ўқитувчилар билан мулоқот қилинди. Уларга миннатдорчилик билдирилиб, юртимиз ёшлари орасидан юқори натижаларга эришадиган ёшлар янада кўплаб етишиб чиқиши алоҳида тилга олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати